Билл Гейтс: «Коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашади»

  •   DiMaX
  •  425
  •  16.10.2020 09:03

Билл Гейтс: «Коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашади»

Microsoft корпорацияси муассиси Билл Гейтс кузда коронавирус билан боғлиқ вазият аввалгидан ҳам ёмонроқ бўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Fox Business маълумотигаа асослааниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

«Куз ёздагидан кўра ёмонроқ бўлади», — деди у. Гейтснинг сўзларига кўра, касалланиш даражаси аллақачон ўса бошлаган. Совуқ тушганда эса одамлар кўп вақтини ёпиқ хоналарда ўтказишади. Бу эса юқтиришлар сонининг ошишига олиб келади.

Бундан ташқари, Microsoft асосчиси вакцина яратилгунга қадар одамларда вирусга қарши курашишнинг ягона усул борлигини, у ҳам бўлса уларнинг хатти-ҳаракати эканлигини таъкидлади.

«Афсуски, бу борада бизда жиддий чарчоқ ва салбий ҳолатлар йиғилиб қолди. АҚШда ниқоб тартибига амал қилиш аслида жуда ёмон аҳволда», — дея гапини тугатди миллиардер.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 тарқалиши илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. Ўшандан буён дунё бўйича жами 38,5 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинди, 1,09 миллиондан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмди. АҚШда айни вақтда қарийб 8 миллион киши коронавирусни юқтириб олган.

ЎҚИНГ: Илон Маск нега коронавирус вакцинаси қабул қилишни рад этди?

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди