Билл Гейтс нега бу қизга нақ 37 килограмм совға жўнатди? (+видео)

  •   DiMaX
  •  1582
  •  27.12.2019 15:01

Билл Гейтс нега бу қизга нақ 37 килограмм совға жўнатди? (+видео)

Reddit интернет-ресурсида ушбу платформа иштирокчилари орасида ўзаро совғалар алмашиш анъанаси йўлга қўйилган. RedditGifts деб номланувчи ушбу ўзига хос лотереянинг 95-сонида Шелби исмли қиз унча-мунча одамдан эмас, нақ дунёдаги энг бой кишидан ҳадя олди!

ЎҚИНГ: Сайёрамизнинг энг бой одами 2019 йилги ушбу бешта китобни тавсия этди

Microsoft асосчиси Мавлид (Рождество) байрами совғаларини танлашга масъулият билан ёндашган ва Шелбининг барча истакларини тўғри топган. Қиз эса байрамга нақ Билл Гейтснинг ўзидан совға олганини тасвирга тушириб, YouTube’да эълон қилган:

Шундай қилиб, Билл Гейтс юборган совғалар яшиги нақ 37 килограмм келади ва унда, жумладан, қуйидагилар бор экан: Гарри Поттер фильмлари услубидаги байрамона свитер, LEGO ишлаб чиқарган Хогвартс қасри, «Юлдузлар жанги»даги R2D2 роботи, The Legend of Zelda видеоўйини саҳналари туширилган ҳолда қўлда тайёрланган адёл, «Твин Пикс» сериали услубидаги кийим, унинг 2-мавсуми учун 5 версиядаги сценарий, бир неча қути Oreo печеньеси, мушуги учун егулик, гамак, саккизта китоб, стол ўйини ҳамда «Буюк Гэтсби» романи қўлёзмасининг нусхаси.

Эслатиб ўтамиз, Bloomberg Billionaires Index аввалроқ эълон қилган миллиардерлар рўйхатида Пентагон билан шартнома тузишга эришган Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс биринчи ўринга чиқиб олган эди.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг омадсиз миллиардерлари: Amazon раҳбари ва бошқалар!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!