Билл Гейтс тағин "жаҳоннинг энг бой кишиси" мақомини бой берди

Билл Гейтс тағин

Microsoft асосчиси Билл Гейтс яна жаҳоннинг энг бой кишиси мақомини бой берди, деб ёзади Forbes журнали. Нашр рейтингига кўра, Гейтсдан бу нуфузни Inditex Zara, Pull & Bear ҳамда Massimo Dutti брендларининг асосчиси Амансио Ортега олиб қўйган. Унга кўра, Амансио Ортеганинг бойлиги $85 млрд, Билл Гейтснинг бойлиги $84,9 млрд. долларни ташкил қилмоқда.  

Шу вақтга қадар Ортега 3 маротаба, қисқа муддатларда рейтингда Билл Гейтсдан ўзиб кетишга муваффақ бўлган. Ҳар гал узоғи билан бир кун мобайнида сайёрамизнинг энг бой кишиси деган номни ўзида сақлаб турган.  

81 ёшли Амансио Ортега Испанияда камбағал оилада туғилган. Амансио 13 ёшида оиласига кўмаклашиш мақсадида, мактабни тарк этишга мажбур бўлади. У Camiseria Gala дўкон-ательесига асос солиб, муваффақият сари қадам ташлайди. 1975 йилда эса Амансио Ортега Zara брендига қарашли илк дўконни очади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!