Билл Гейтс: «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади»

  •   DiMaX
  •  452
  •  24.12.2020 09:01

Билл Гейтс: «Вакцинацияга қарамай, пандемия кучаяверади»

Келгуси ойларда кўплаб мамлакатларда вакцинация бошланганига қарамай, янги турдаги коронавирус пандемияси кучайиши мумкин. Воқеаларнинг бундай ривожланишини Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўзининг шахсий блогида маълум қилди, деб ёзмоқда Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Коронавирус билан боғлиқ вазият энди янада ёмонлашади»

«Афсуски, биз ҳали ҳам қийинчиликларни енгмадик», — деб ёзган Гейтс.

Унинг фикрича, компьютер моделлари 2021 йилнинг дастлабки ойларида глобал муаммоларнинг ёмонлашувини прогноз қилмоқда. Шунингдек, у вируснинг ўта юқумлилиги билан ажралиб турувчи янги мутациясини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Миллиардер тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш инфекция тарқалишининг олдини олишда самарали усуллар эканлигини эслатиб қўйди.

Гарчи улар бошқа чекловлар сингари кейинги йилда ҳам сақланиб қолса-да, вақт ўтиши билан вакциналарнинг шарофати билан вазият яхши томонга ўзгаради. Гейтс вакциналар самарадорлигига ишонмайдиганлар сони кўпайиб бораётганидан шикоят қилди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс дунёни биотеррор хавфи кутаётганини 2017 йилдаёқ айтган эди. Коронавирус пандемиясидан эса у беш йил аввал огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан.

Шунингдек, Microsoft асосчиси аввалроқ коронавирус вакцинаси самарасиз бўлиши мумкинлигини айтган бўлса, кейин мазкур хасталикка қарши бир доза вакцина камлик қилади, деган.

Айримлар Гейтсни коронавирусга қарши вакцина баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи, деб ҳисоблашади. Бу шунчки конспирология, лекин Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан! Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Беш йил аввал коронавирусдан огоҳлантирган Билл Гейтс янада хавфлироқ офатни башорат қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!