Биометрик маълумотлар – хакерлар нишонида

Биометрик маълумотлар – хакерлар нишонида

Juniper компанияси таҳлилчилари келажакда хакерлар биометрик маълумотларни ўғирлашни бошлашини башорат қилмоқда.

Товарларни сотиб олиш, солиқ тўлаш сканерга бармоқ изини босиб амалга оширилади. Молиявий транзакциялар (инг. transaction- шартнома, маблағни бир ҳисобдан бошқасига ўтказиш) ҳажми йилдан-йилга ортиб боради. Ҳозир 130 млн транзакция 2019 йилга бориб 5 млрдга етиши кутилмоқда.

Хакерлар қурилма паролини ёки телефон рақамини ўзлаштиришлари мумкин, аммо бармоқ изини ёки кўз пардасини сохталаштириш имконсиз ишлардандир. Ахборот технологияси соҳаси мутахассислари биометрик маълумотлар исталмаган қўлларга тушиб қолиши бошқа шахсий маълумотлар тарқаб кетишидан кўра хавфлироқ, дейишмоқда.

Келажакда олди-сотди операцияларини биометрик функция воситасида тасдиқлаш оммалашади. Ҳозирча, фақат Samsung ва Apple бу услубни жорий қилган. Молиявий транзакцияларни бу услубда амалга оширганда ҳушёр бўлиш тақозо қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!