Биометрик паспорт ўрнига энди ID-карта оламиз!

  •   DiMaX
  •  2797
  •  10.03.2020 11:42

Биометрик паспорт ўрнига энди ID-карта оламиз!

2020 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 129-сонли «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Биз бу ўзгариш ҳақида ҳали 2018 йилдаёқ хабар берган эдик.

ЎҚИНГ: 2021 йилдан бошлаб амалдаги паспорт ўрнини ID-карта эгаллайди!

ID-карталар Президент Ш.Мирзиёевнинг мамлакатдаги амалдаги биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорларини амалга ошириш доирасида жорий этилмоқда, деб ёзади Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча янги туғилган чақалоқларга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига биометрик паспорт ўрнига 10 йил муддатга ҳужжат эгасининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация ID-карта берилади.

ID-карталар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади. Чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элга чиқиш учун биометрик («загранпаспорт») паспорти берилади.

ЎҚИНГ: Сайёҳлар учун муҳим интерфаол харита: қаерларга бориш ёки қаерлардан келишда виза керак?

ID-карталарни бериш тизимли равишда 2021 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача мамлакат аҳолиси учун қўшимча юкламасиз амалга оширилади. Шу билан бирга, 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг илгари берилган биометрик паспортларини, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг яшаш учун рухсатномаларини алмаштириш уларнинг эгаларининг илтимосига биноан муддати тугагандан ёки муддатидан олдин амалга оширилади. 2030 йил 1 январдан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни бериш тизимига ўтиш ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда ва фуқароларни рақамли идентификация қилиш тизимини жорий этишни жадаллаштиради, фуқароларнинг бирламчи маълумотларини Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг ахборот тизимларига интеграциялаш жараёнини автоматлаштиради, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини осонлаштиради ва оптималлаштиради.

ЎҚИНГ: Ҳукумат энди Face ID маълумотларини ҳам талаб қилмоқда!