Немислар яна оламни ҳайратга солди! BionicFlyingFox-мустақил ўрганиш функциясига эга учувчи робот

Немислар яна оламни ҳайратга солди! BionicFlyingFox-мустақил ўрганиш функциясига эга  учувчи робот

Германиянинг Festo компанияси яна оламни ҳайратга солди. Бу сафар учувчи BionicFlyingFox роботини тақдим этди. Мазкур компания ишлаб чиқарувчиларининг эстетик ёндашувлари ҳақида кўп маълумотлар берилган. Аниқ қилиб айтганда, уларнинг роботлари, капалаклар, чумолилар, ўргимчаклар, ниначилар ва бошқалар кўринишидаги ҳақиқий санъат асарларидир, бироқ улар ҳаётдаги муҳим функциялари билан алоҳида фарқ қилмайдилар.

Картинки по запросу BionicFlyingFox

Қурилманинг умумий узунлиги 87 см, қанотлари 228 см, умумий оғирлиги 580 г, қанотлари ишлаб чиқарилган материал жуда енгил, аммо айни пайтда, чидамли ва бақувват.

Материаллар таркиби: 2та сув ўтказмайдиган қатлам ва 1та матонинг ўрта қатлами. Барча қатламлар 45та аниқловчи нуқтада махсус пайвандлаш билан боғланган. Материаллар жуда эластик ва бардошли бўлиб ҳисобланади. Кўп қаватли қатламга эгалиги сабабли робот қанотлари ҳатто бироз шикастланиши, жуда майда ёриқлар пайдо бўлиши ҳам деярли мумкин эмас. Робот шикастланган қанотлари билан ҳам уча олиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак. Wing BionicFlyingFox қанотлари бир-бирига уланган иккита яхлит материалдан иборат. Бироқ унинг қанотларини кучлантирадиган алоҳида бошқарув ричаги ва кичик двигателлар мавжуд. Робот деярли тўла автоном ва ўз энергия манбаига эга. Бироқ оператор қурилма корпусидаги камералар орқали қурилмани бошқариши мумкин. Шунингдек, тизим сунъий ақл технологияси ва ўзини-ўзи ўрганиш функцияларини ҳам ўз ичига олади, яъни ҳар қандай вазиятда робот ҳар сафар яхши ва янада яхшироқ ишлайди.

ЎҚИНГ: Кутиб олинг: смартфон-терминатор. У сув остида ҳам ишлай олади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!