Бир ҳафтадаёқ оммалашган янги иловани сиз ҳам синаб кўринг!

  •   DiMaX
  •  3689
  •  22.04.2020 10:15

Бир ҳафтадаёқ оммалашган янги иловани сиз ҳам синаб кўринг!

Кишининг «кексайган» қиёфасини ишлаб берувчи FaceApp иловаси атиги 10 кунда бир миллион доллар даромад келтирган эди. Лекин унга ишқибозларни фирибгарлар чув тушираётгани ҳам бор гап.

ЎҚИНГ: FaceApp’ни қўйинг, ундан ҳам зўри чиқди!

Россиялик дастурчилар тайёрлаган «Icon: ваши дети со звездами» иловаси ҳам шу йўналишга мансуб. App Store каталогига яқиндагина қўшилган мазкур дастурни бир ҳафтага ҳам етмасиданоқ миллион мартача ўрнатиб олишди.

Icon иловаси фойдаланувчининг бирор машҳур шахсдан кўрадиган фарзанди қандай бўлиши мумкинлигини аниқлаб беради. Бунинг учун киши ўз фотосуратини иловага юклаб, унинг базасидаги бирор юлдузнинг расмини танлаши керак. Нейротармоқ бу эҳтимолий ота-оналарнинг қиёфаларини таҳлил этиб чиқади ва уларнинг тахминий фарзанди қиёфасини чиқариб беради. Қўшимча опция – виртуал фарзанд ёшини 5 ёшдан то 37 ёшгача белгилаш мумкин. Icon базасида юзлаб машҳур шахсларнинг фотосуратлари мавжуд.

Дастур бепул бўлиб, пулли обуна эвазига қўшимча имкониятлар ҳам таклиф этади. Icon ҳозирда фақат iOS тизими учун ишлаб чиқилган ва iPhone эгалари уни ушбу ҳавола орқали ўрнатиб олишлари мумкин. Android тизими учун бу илованинг расман чиқиш-чиқмаслиги ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ. Аммо Apkpure ресурсида APK-файли эълон қилинган ва уни мазкур ҳавола орқали олиб, ўзингиз ўрнатиб кўрсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Аёллар учун махсус тўплам: виртуал пардоз иловалари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!