Бир кундаёқ Zoom компанияси 32 фоизга қимматлаб, асосчиси $5,2 миллиардга бойиди!

  •   DiMaX
  •  452
  •  02.09.2020 15:43

Бир кундаёқ Zoom компанияси 32 фоизга қимматлаб, асосчиси $5,2 миллиардга бойиди!

Zoom иловаси яқинда тарихдаги барча рекордларни «синдириб», биринчи ўринга чиқиб олган эди. Мазкур видеоконференциялар сервиси 31 август куни ўзининг молиявий ҳисоботини эълон қилди ва ундан ҳам юқори кўрсаткичларга эришди!

ЎҚИНГ: «Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этилди – Zoom’нинг энди кераги йўқ!

Ҳисоботда қайд этилишича, Zoom жорий йилнинг иккинчи чорагида ўз даромадини 664 миллион долларга етказган; бу эса ўтган йилгига нисбатан нақ 355 фоизга ошиш, деганидир! Шунингдек, компаниянинг соф фойдаси ҳам ўсиб, салкам 186 миллион долларни ташкил этган.

Булардан ташқари, Zoom сервисининг мижозлар базаси ҳам ошган – ҳозирда 370 мингдан ошиқ компания видеоалоқа воситаси сифатида айнан ундан фойдаланади. Таъкидлаш керакки, бу – ўтган йилнинг шу давридагига қараганда 458 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Молиявий ҳисобот эълон қилингач, Zoom акциялари қимматлаб кетди ва натижада унинг қиймати ҳам 32 фоизга ошди. Пировардида компания асосчиси Эрик Юань (Eric Yuan) бир кунда нақ 5,2 миллиард долларга бойиди.

Айтиш керакки, коронавирус ортидан бойиган фақатгина Zoom раҳбари эмас – биз аввалроқ пандемиядан фойда олаётган IT-компаниялар топ-ўнталигини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Amazon раҳбари – энг бой одам тарихий рекорд ўрнатди