Бир мегабайти атиги 1 сўм 47 тийинлик янги интернет-тўпламни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  1633
  •  05.06.2021 10:55

Бир мегабайти атиги 1 сўм 47 тийинлик янги интернет-тўпламни қарши олинг!

Янгиланган Beeline Club 2.0 содиқлик дастури иштирокчиларига ҳар жума кунлари янги бонус, акция ва ноёб чегирмалар тақдим этилаётганидан хабарингиз бор. Beeline алоқа операторининг «OSON 10» тарифида эса МБ, дақиқа ва SMS’лар атиги 10 сўмдан нархланади.

ЎҚИНГ: Мобил операторни UZREPORT TV судга берди

Ушбу компания «Internet paket-75» номли янги тўплам чиқарганини эълон қилди. Унинг доирасида бир мегабайт интернет-трафик нархи бор-йўғи 1 сўму 47 тийинга тўғри келади.

«Internet paket-75» интернет-тўпламини улатиш учун Beeline абонентлари *1*9# USSD-кодини теришлари лозим. Тўплам нархи 110 000 сўмни ташкил этади ва у уланган пайтидан бошлаб 30 кунлик муддатда амал қилувчи 75 000 мегабайтни ўз ичига олади.

Мазкур тўплам тақдим этилишининг шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 24/7 онлайн бўлишни истаганлар учун ажойиб янгилик!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!