«Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳаси доирасида якуний имтиҳон куни аниқ бўлди

  •   DiMaX
  •  5036
  •  13.05.2020 18:59

«Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳаси доирасида якуний имтиҳон куни аниқ бўлди

Жорий йилнинг 1 июнь куни One Million Uzbek Coders – «Бир миллион ўзбек дастурчи» бепул таълим лойиҳаси доирасида якуний имтиҳон бўлиб ўтади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Карантин пайтида қизиқарли ва бепул онлайн таълим олинг!

Якуний имтиҳонга кириш учун талабалар курснинг барча топшириқларини бажаришлари, лаборатория ишларини ўтишлари ва имтиҳондан кўпи билан икки кун аввал ўтишлари керак.

Имтиҳон учун рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 29 май.

Финал имтиҳондан муваффақиятли ўтган иштирокчилар Udacity Nanodegree грантлари учун курашишлари ва нанодипломни (Nanodegree) қўлга киритишлари мумкин. Мазкур диплом йирик IT-компаниялар — Google, AT&T, Autodesk, Cloudera, Salesforce ва бошқа компаниялар томонидан тан олинади. Яна бир муҳим информация: фақат энг яхши 50 талаба Udacity Nanodegree грантини олади!

Nanodegree грантлари учун якуний имтиҳонга рўйхатдан ўтиш учун қўлланма: uzbek_coders_enrolling_to_the_final_assessment_instructions-1

ЎҚИНГ: Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади?

One Million Uzbek Coders («Бир миллион ўзбек дастурчи») — Республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали IT-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик лойиҳа.

Мазкур лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БАА «Dubai Future Foundation» жамғармаси, IT-Парк қошидаги IT-академия, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда Udacity.com халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга тушурилди.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data-analytics), Android платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd ва FullStack. Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

Батафсил: http://uzbekcoders.uz/

ЎҚИНГ: Университетларга қабулдаги ўзгаришлар: имтиҳонлар муддати сурилди, ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!