Бир нечта жиҳатдан рекордчи Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro геймерофонлари чиқди!

  •   DiMaX
  •  612
  •  05.03.2021 16:57

Бир нечта жиҳатдан рекордчи Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro геймерофонлари чиқди!

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси ўзининг янги авлод ўйин смартфонларини намойиш қилди. Ушбу туркумга Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro моделлари кирган.

ЎҚИНГ: Хитойликларнинг бу смартфони AnTuTu рейтингини «портлатди»!

Ҳар иккала геймерофон футуристик ташқи кўринишга, илғор техник хусусиятларга ва юқори автономликни таъминлаш учун сиғимдор аккумуляторга эга. Жуфтликнинг «катта»си бўлмиш Red Magic 6 Pro модели диагоналига 6.8 дюймлик AMOLED-дисплей билан жиҳозланган. Тасвир аниқлиги FHD+ форматида бўлишдан ташқари, у рекорд даражада – нақ 165 герцлик янгиланиш частотасига эга. Ушбу панел HDR10 технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Red Magic 6 Pro учун, табийки, Qualcomm компаниясининг энг қудратли – Snapdragon 888 процессори танланган. Самарадорликни таъминлашда унга LPDDR5 стандартидаги, ҳажми 18 гигабайтликкача (бунақаси ҳали бўлмаган!) тезкор хотира чипи ҳамроҳлик қилади.

Шунингдек, компаниянинг ICE 6.0 совитиш тизими жориф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли. Унинг жамланмасига дақиқасига 20 000 мартагача айланувчи кулер ҳамда иссиқлик узатиш найчалари киради. Совитиш учун корпус қирраларида ҳаво чиқувчи тирқишлар очилган. Шулар эвазига, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Red Magic 6 Pro умуман қизиб кетмайди ва AnTuTu бенчмаркида ўртача 938 минг балл олади.

Ушбу флагман автономлигига 4500 мА/соатлик аккумулятор жавобгар бўлиб, компания уни 120 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясини татбиқ этган. Унинг ёрдамида Red Magic 6 Pro батареясини нолдан бошлаб 50 фоизгача тўлдириш учун атиги 5 дақиқа кифоя – тасаввур қиляпсизми!?.

Red Magic 6 Pro моделида ҳажми 512 гигабайтгача бўлган, UFS 3.1 тоифали доимий хотира чиплари қўлланган. Учталик бош камераси 64 + 8 + 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат. Селфилар учун эса экраннинг тепасидаги ромга 8 МПлик олд камера ўрнатилган. Nubia ушбу моделини NFC чипи, стандарт қулоқчин тирқиши, стереодинамиклар ҳамда 5G-модем билан таъминлаган.

ЎҚИНГ: 3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

Стандарт талқиндаги Red Magic 6 моделига келсак, унинг корпусида совитиш тирқишлари камроқ, кулери эса дақиқасига 18 000 оборот қила олади. Бироқ Pro-версиясига нисбатан бунисининг «бели бақувват»роқ – батареяси 5050 мА/соатлик. Аммо унинг тезкор заряд олиш даражаси пастроқ – 66 ваттлик.

Базавий моделдаги олтинчи авлод «Қирмизи жоду»нинг қолган барча техник жиҳатлари Red Magic 6 Pro флагмани билан бир хил. Nubia уларни Хитойда 11 мартдан қуйидаги нархларда сота бошлайди:

Red Magic 6 8/128 ГБ — $588

Red Magic 6 12/128 ГБ — $634

Red Magic 6 12/256 ГБ — $680

Red Magic 6 Pro 12/128 ГБ — $680

Red Magic 6 Pro 12/256 ГБ — $741

Red Magic 6 Pro 16/256 ГБ — $819

Red Magic 6 Pro Special Edition 16/256 ГБ — $865

Red Magic 6 Pro Special Edition 18/512 ГБ — $1020

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг мартида намойиш этилган геймерофон – Red Magic 5G модели Master Lu бенчмаркининг энг равон ишловчи смартфонлар рейтингига кирган. Ундан сўнг эса...

ЎҚИНГ: Nubia Red Magic 5S ҳам чиқди: Snapdragon 865+ ва 144 Гц дисплейли, 540 долларлик геймерофон! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!