Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

  •   DiMaX
  •  1237
  •  12.06.2021 15:44

Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

SensorTower таҳлил агентлиги 2021 йилнинг май ойи ҳолатига кўра дунё бўйича энг сердаромад ўйинлар рейтингини тақдим этди. Унга кўра, хитойлик ўйинсозларнинг маҳсулоти PUBG Mobile ва Genshin Impact каби машҳур тайтлларни ҳам ортда қолдирган.

ЎҚИНГ: Смартфон эгалари ярим йилда қайси ўйин ва иловаларга энг кўп пул сарфлашган?

Ҳисоботга кўра, ўтган ойда энг сердаромад мобил ўйинлар рейтингида Honor of Kings етакчиликка эришган. Мазкур лойиҳа бир ойдаёқ микротранзакциялар билан бирга 264,5 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда келтирган, бу эса апрель ойидаги даромадидан 13 фоизга юқори кўрсаткич!

Аниқроғи – умумий (қуйида – биринчи устун) ҳамда App Store орқали олинган даромади бўйича рейтингларда Honor of Kings етакчи. Google Play каталоги орқали фойда кўриши (учинчи устун) бўйича эса Lineage M ўйини биринчиликка эришган.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, «тишланган олмали» гаджетлар орқали даромад кўрган кучли учликка яна PUBG Mobile ҳамда Genshin Impact ўйинлари кирган. «Яшил роботчали» девайслар соҳиблари кўп пул сарфлаган ўйинларнинг кучли учлигига эса Garena Free Fire ва Coin Master лойиҳалари кирган.

Қизиқ факт: рейтинг етакчиси – Honor of Kings олаётган даромаднинг нақ 95 фоизи, PUBG Mobile фойдасининг эса 56,6 фоизи фақат хитойлик геймерлардан тушган.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!