Бир умр бепул ўйнаш учун бу икки ўйинни 26 ноябргача олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  1412
  •  20.11.2020 17:09

Бир умр бепул ўйнаш учун бу икки ўйинни 26 ноябргача олиб қўйишга улгуринг!

Epic Games Store сервиси яна ҳафта охирида иккита пулли ўйинни бепул ва бутунлай бермоқда. Уларни 26 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 18:00 гача олиб қўйиб, кейин исталган пайтда текинга ўйнайвериш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

Бу ўйинларнинг биринчиси геймерларга яхши таниш бўлган Elite Dangerous ҳисобланади. Мазкур фазовий ММО-ўйинда Сомон Йўлидаги 400 миллиард юлдуз туркумини тадқиқ этиш, бошқа ўйинчилар билан олишиш мумкин.

Космик саргузаштлар ишқибозлари Elite Dangerous’ни ушбу ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: PlayStation 4 эгаларига хушхабар: энди PlayStation 5’га ҳавас қилмай қўяверасиз!

Вақтинча бепул тарқатилаётган иккинчи ўйин эса The World Next Door деб номланган бўлиб, у ноодатий жанг тизимига эга саргузаштли экшендир. Ўйин бош қаҳрамони – Эмрис номли жодуланган оламга тушиб қолган ўсмир қиздир. Геймер унга Ерга қайтишда ёрдам бериши лозим, бунинг учун эса ўзга олам вакиллари билан тўқнашишга тўғри келади...

The World Next Door сизни қизиқтириб қўйган бўлса, мана бу ҳавола ёрдамида уни Epic Games Store’дан олсангиз бўлади. Лекин ҳар иккала ўйиннинг бепуллиги вақтинчалик эканлигини ёддан чиқарманг.

ЎҚИНГ: Activision яна иккита жанговар ўйинни смартфонларга ҳам чиқаряпти! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!