Бир умр бепул ўйнаш учун галактик стратегия ўйинини 28 январгача олиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  1583
  •  22.01.2021 16:01

Бир умр бепул ўйнаш учун галактик стратегия ўйинини 28 январгача олиб қўйинг!

Epic Games Store ўйинлар дўкони Galactic Civilizations III номли ўйинни бепул тарқата бошлади. Stardock Entertainment студиясининг ушбу маҳсулоти галактик стратегия йўналишига мансуб.

ЎҚИНГ: 2021 йил давомида Xbox приставкалари учун чиқадиган 31 та эксклюзив ўйин

Ишлаб чиқувчилар Galactic Civilizations III ўйинида геймерларга бирор ирқни танлаш ҳамда унинг цивилизациясини ривожлантиришни таклиф этишади. Бунда турли технологиялар, колонизация, дипломатия ёки уруш каби воситалардан фойдаланилади.

Бу ўйиннинг яхши томони шундаки, ҳар гал янги бошлаётганда харита ўлчамини, сайёралар ва ресурслар миқдорини, воқеаларнинг қанчалик тез-тез юз беришини ва бошқа жиҳатларини янгидан танлайсиз. Шу боисдан ҳар сафар ўйин жараёни ҳар хил кечади. Бунинг устига, мақсадга ҳар гал турли йўллар орқали эришиш мумкин: ҳарбий қудратни қўллаш, маданий ёки тарихий устунликдн фойдаланиг, сиёсий битимлар тузиш каби.

Galactic Civilizations III ўйинининг бепул берилиш даври 28 январгача давом этади. Мана бу ҳавола орқали ўшангача олиб улгурсангиз, кейин исталган пайт уни бемалол ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!