Бир ярим аср олдин тарихдаги илк QWERTY-клавиатура қаерда қўлланган?

  •   DiMaX
  •  341
  •  23.06.2020 16:53

Бир ярим аср олдин тарихдаги илк QWERTY-клавиатура қаерда қўлланган?

Клавиатурадаги ҳарфлар нега алифбо тартибида эмаслиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ҳозирда ноутбук ва компьютерлар клавиатураларидаги, шунингдек смартфонларнинг клавиатура иловаларидаги тугмачаларнинг жойлашуви QWERTY-клавиатура деб номланади.

ЎҚИНГ: Клавиатуралар ҳақида қизиқарли фактлар (1-қисм)

Энг қизиғи – QWERTY-клавиатуранинг ёши бир ярим асрдан ошади! Ҳа, ишонаверинг – смартфонлар у ёқда турсин, ҳали компьютер ҳам яратилмасидан аввал дунёга келган у!

Кристофер Шоулз ва Самуэл Соул исмли ихтирочилар 1866 йилнинг 13 ноябрида «Ремингтон 1» ёзув машинкасига патент олганлар. Кейинчалик улар сафига Карлос Глидден ва бошқалар ҳам қўшилган ва машинканинг клавиатурасини такомиллаштиришган.

Дрезден музейида сақланаётган Шоулз ва Глидден ёзув машинкаси

Биринчи ёзув машинкалари икки қатор ҳарфлардан иборат пианино клавишлари кўринишидаги клавиатурага эга эди. Вақтлар ўтиши билан уларнинг жойлашувига ўзгаришлар киритилган; 1875 йили тўлдирилган патентда эса ёзув машинкаси ҳозирги кўринишдаги биринчи QWERTY-клавиатурали гаджетга айланган.

Ёзув машинкасининг 1872 йилги версияси

Энг биринчи ёзув машинкалари клавиатураларида эса ҳарфлар алифбо тартибига кўра терилган эди. Бу тизманинг ноқулайлиги сабабли кейинчалик QWERTY-клавиатура оммалашиб кетган.

ЎҚИНГ: Клавиатуранинг сиз билмаган элементар жиҳати

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.