Бир йил деганда Telegram X ҳам янгиланди: ўзгаришлар рўйхати
Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган Telegram мессенжерининг муқобил иловаси – Telegram X клиенти илк бор iOS операцион тизимли қурилмалар учун тақдим этилган эди. Кейинчалик унинг Android операцион тизимида ишловчи гаджетларга мўлжалланган талқини ҳам чиққан.
ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!
Орада салкам бир йиллик танаффусдан сўнг Telegram X дастури янгиланди, деб ёзади расмий Telegram Uzbekistan канали. Гарчи ҳалиям бета-версияда бўлса-да, иловага бир қатор фойдали имкониятлар қўшилган:
- Қадалган хабарлар 2.0 – исталган чатда қадаш ва бир нечта қадалган хабарларни кўрсатиш.
- Чатда режалаштирилган хабарлар бор-йўқлигини чатлар рўйхатида кўрсатиш.
- Янги эможиларни қўллаб-қувватлаш.
- Плейлистлар – файлларни албом сифатида юбориш.
- 2 гигабайтгача бўлган файлларни юбориш.
- Аноним администраторлар.
- Юборишдан олдин видеони сиқиш даражасини танлаш.
- Постнинг улашишлар оммавий ҳисоблагичи.
- Ҳатто username’га эга бўлган фойдаланувчиларни матн сифатида белгилаш.
- Гуруҳ аъзолари рўйхатидан администраторларнинг анонимлигини ўзгартириш.
- Ҳажм ўлчови бирлигини танлаш. Масалан: 1 КБ = 1000 байт ёки 1024 байт.
- Контактда бўлмаган фойдаланувчи билан янги чатдаги янгиланган панел.
- Каналнинг билдиришномалари товушини ёқиш/ўчириш қадалган тугмаси.
- Юкламасдан олдин анимацион эможи/стикернинг сояси.
Шу ва бошқа янги функциялардан янгиланган Telegram X мобил иловасида фойдалана оласиз. Ушбу дастурнинг оддий Telegram’дан фарқлари эса мана бу мақоламизда кўрсатилган.
ЎҚИНГ: Жиззахда мактаб директорининг ўринбосари Telegram’даги ёзишмалари сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди