Бир йилда 500 фоизга ўсган рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечади!

  •   DiMaX
  •  1872
  •  08.01.2020 16:16

Бир йилда 500 фоизга ўсган рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечади!

Oppo корпорацияга қарашли арзончи бренд кеча энг арзон 5G-смартфон – Realme X50 5G флагманини тақдим этган эди. Айни ушбу тадбирда Realme компанияси ўзининг бошқа ютуқлари ва режалари ҳақида ҳам сўз юритган.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (1-ҳафта)

Маълум бўлишича, бозорларда 2019 йилнинг ўзида жами 25 миллиондан ошиқ Realme смартфонлари сотиган. Бу эса 2018 йилги кўрсаткичга нисбатан 500 фоизга ошиқдир!

Realme жорий йилни ҳам шашт билан бошлаяпти: компания смартфон етказиб беришни энди яна 100 фоизга оширишни кўзлаган. Бу – 2020 йили дунё бўйича 50 миллиондан ошиқ Realme телефонлари сотилади, деганидир.

ЎҚИНГ: Ривожланган давлат аҳолиси қайси компаниялар смартфонини ишлатмоқда?

Қуйидаги график Realme брендининг смартфон бозорида қанчалик шиддат билан юқорилаб келаётганини акс эттиради:

Кўриб турибсизки, 2018 йилнинг учинчи чорагида Realme компанияси сотилаётган смартфонлар сони бўйича 47-ўринда бўлган. Ўша йилнинг тўртинчи чорагидаёқ 15-ўринга кўтарилиб олгач, 2019 йилнинг иккинчи чорагида у энг муваффақиятли смартфонсозлар ўнталигига кирган. Бунчалик тезкор ўсиш Xiaomi ва Huawei каби гигантларнинг тушига ҳам кирган эмас!

Шунингдек, Realme ижрочи директори Сюй Ци (Xu Qi) алоҳида интервьюда маълум қилишича, компания бу йил 4G-смартфонлар ишлаб чиқаришни буткул тўхтатади ва фақат 5G-смартфонлар тақдим этувчи дунёдаги илк брендга айланади.

Бундан ташқари, компания раҳбари унинг Realme TV телевизорини намойиш этиш режаси борлигини ҳам тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!