Бир йиллик кафолатли Meizu M6 Note нархлари (2018 йил 10 апрель)

  •   DiMaX
  •  2301
  •  10.04.2018 10:56

Бир йиллик кафолатли Meizu M6 Note нархлари (2018 йил 10 апрель)

Meizu бренди маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида ҳам кафолат билан расман савдога чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу компания смартфонлари ажойиб сифат ва нарх уйғунлигига эга.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Meizu смартфонлари «Малика»да расмий кафолат билан сотила бошлади!

Meizu брендининг M6 Note модели – бу ўртача смартфонлар сегментида ҳақиқий инқилобий гаджет ҳисобланади. Кучли процессор, ажойиб камера, катта сиғимли аккумулятор, 5,5 дюймлик экран, юқори сифат ва ҳамёнбоп нарх – ушбу смартфоннинг устун жиҳатларидир.

Ёрқин селфилар олишни хуш кўрасизми? У ҳолда 16 мегапикселли олд камера сизнинг хизматингизда! 12 ва 5 мегапикселли модулларга эга бўлган қўшалоқ асосий камера ҳам ўзингизни сураткаш сифатида кашф этишингизга кўмаклашади.

Мобил ўйинларга қизиқасизми? Meizu 6 Note фаблети 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625 чипи ва бақувват Adreno 506 график процессорлари билан жиҳозланган. Истасангиз 10 соат тин олмай ўйнашингиз мумкин – сиғими 4000 мА/соат бўлган батарея бунга имконият яратади.

Ўзбекистонда Meizu M6 Note смартфонининг турли хотирага эга талқинлари учун тавсия этилган нархлар қуйидагича:

M6 Note 3/16 ГБ – 1 525 000 сўм

M6 Note 3/32 ГБ – 1 700 000 сўм

M6 Note 4/64 ГБ – 2 050 000 сўм

Электроника маҳсулотлари бозорларида Meizu M6 Note моделини сўранг, ажойиб нархларда харид қилинг ва унинг кенг имкониятларидан баҳра олинг!

ЎҚИНГ: MDC, Meizu, OnePlus, Alcatel ва Mandalina смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 7 апрель)

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.