Биринчи iPod плеери тақдим этилганига 15 йил бўлди

Биринчи iPod плеери тақдим этилганига 15 йил бўлди

Бундан 15 йил муқаддам, 2001 йилнинг 23 октябрь куни АҚШнинг Apple компанияси iPod маркасидаги мусиқий плеерни намойиш қилган эди. Бу орқали Купертино гиганти МР3-плеерлар  сегментини бутунлай янги поғонага олиб чиқишга муваффақ бўлди ва “олма” фойдаланувчилари янги мобил гаджетга эга бўлдилар. Илк iPod плеерлари 5 ГБ ва 10 ГБли хотира сиғими билан таклиф этилган.

2003 йилда iPod плеерига iTunes хизматини қўллаб-қувватлаш функцияси жорий этилгач, плеернинг оммабоплиги янада кучайиб кетди.

5P3RtT21z1z1EknTLKOQvhMh2i1A5ubE

Кейинчалик Apple бир қатор янги iPod версияларини (mini, nano, shuffle, classic и touch) сотувга чиқарди. Phonearena сайтининг маълум қилишича, илк iPhone’дан бир йил ўтиб эълон қилинган катта сенсорли дисплейга эга бўлган айнан iPod touch гаджети компания тарихидаги энг машҳур плеерга айланди.

Ўтган йили намойиш этилган олтинчи авлоддаги iPod touch ушбу сериядаги қурилмаларнинг энг сўнгги версияси ҳисобланади. Шубҳасиз, ушбу гаджет афсонавий Стив Жобснинг машҳур қурилмаларидан бўлган, десак янглишмаймиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!