Биринчи «жонли» сурат Galaxy S21 камерасининг жойлашувини кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  2654
  •  24.10.2020 13:47

Биринчи «жонли» сурат Galaxy S21 камерасининг жойлашувини кўрсатди!

Шу ҳафтанинг бошида биз Samsung Galaxy S21 смартфонининг илк расмларини эълон қилган эдик. Кейинроқ эса Galaxy S21 Ultra моделининг сурати, унинг стандарт флагман ҳамда Galaxy S21+ билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Samsung шошиб қолди: Galaxy S21 ҳам шу йилдаёқ тақдим этилади!

Ўша рендер суратларга асос бўлган инсайдерлар хабарлари рост бўлиб чиқадиган кўринади. Зеро, тармоқ информаторлари энди Samsung флагманлари учун бутловчи қисмларни етказиб берувчи заводлардан олинган янги фактни тақдим этишди.

Аниқроғи – Galaxy S21 смартфони учун тайёрланган камера блогининг илк «жонли» сурати интернетга чиқди:

Samsung Galaxy S21 моделининг экрани ясси ва ўлчами диагоналига 6,2 дюймга тенг бўлишини айтишмоқда. Смартфоннинг корпуси ўлчамлари эса 151,7х71,2х7,9 миллиметрлик бўлиши керак.

Шунингдек, жанубий кореялик техногигант унинг олд камерасида кўпдан бери кутилаётган бир технологияни илк бор ишлатиши кутилмоқда...

ЎҚИНГ: Galaxy S21'ларда Samsung узоқ кутилган селфи камера ечимини қўллаши мумкин!