Биринчи кўзи ожизлар смартфони савдога чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1661
  •  06.01.2020 16:46

Биринчи кўзи ожизлар смартфони савдога чиқди (+видео)

Кўриш қобилияти кучсизланган ёки бутунлай йўқолган инсонлар учун илк маротаба Ҳиндистонда смартфон ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Facebook саҳифасига таяниб Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Microsoft кўзи ожизлар учун мобил илова яратди (+видео)

Science Debate нашрининг ёзишича, Shikun Sun деб номланувчи ушбу телефон корпусида Брайль шрифти қўлланган. Смартфонда ишлатилган «Shape Memory Alloy» технологияси шаклни хотирлаш эффекти (айрим материалларнинг дастлабки ўзгаришдан кейин қиздирилса яна аввалги ҳолатига қайтиш хусусияти)га қурилган.

Смартфон экрани, агар уни шундай аташ мумкин бўлса, талаб бўйича тепадан пастга қараб жойланган контактлар тармоғидан иборат турли контактлар муайян ҳарфлар ёки символларни англатади.

ЎҚИНГ: Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун илғор электрон дарслик яратишмоқда

Мана, Shikun Sun смартфонини «жонли» видеода ўзингиз томоша қилинг:

Экран ўзига хос таржимон вазифасини бажаради – оддий, ҳаммага маълум ҳарфлардаги матнни Брайлга ёки тескарисига ўгириб беради.

ЎҚИНГ: Apple асосчиси Москвада: «Барча кўзи очиқларни кўрга айлантирибмиз»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!