Биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфон энг кучли процессорга ҳам эга!

  •   DiMaX
  •  1728
  •  27.11.2019 10:12

Биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфон энг кучли процессорга ҳам эга!

Тайваннинг MediaTek компанияси куни кеча 5G-модемли, 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган янги Dimensity 1000 процессорини тақдим этганди. Ушбу чипсет AnTuTu бенчмаркининг эталон тестида Snapdragon 855+ ва ҳаттоки Apple A13 Bionic процессорларидан ҳам юқори натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: «Бозорни портлатувчи» 5G-смартфон ва унинг процессори тақдимот куни айтилди

Хитойнинг ҳимояланган телефонлар ишлаб чиқарувчи Ulefone компанияси ҳам шундан сўнг битта анонс билан чиқиш қилди: у кейинги йилданоқ «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфонлар тақдим эта бошлайди. Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи илк ҳимояланган смартфон эса айнан шу энг кучли MediaTek Dimensity 1000 процессорига таянади.

Айтиш керакки, кўплаб ишлаб чиқарувчилар турли 5G-смартфонлар намойиш этишмоқда, аммо улар орасида корпуси кучли ҳозирча ҳимояланган моделлар йўқ. Ulefone аввалроқ шундай – Armor 6 5G версиясини чиқаришини эълон қилганди, лекин MediaTek M70 5G модеми бозорга чиқмагач, бу смартфон ҳам бекор қилинган.

MediaTek Dimensity 1000 базасидаги «ўлмас» Ulefone смартфони қандай номланиши ҳозирча номаълум, лекин унинг 2020 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Автономлик синови: 2019 йилнинг 10 та арзон ва актуал смартфонлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!