Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  985
  •  10.05.2021 12:36

Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

Феликс Кьельберг номи сизга таниш – унинг PewDiePie номли канали YouTube видеохостингида битта шахс томонидан юритилувчи YouTube-каналлар орасида юз миллионлик маррадан ошган илк вакилдир. Ушбу кўрсаткичга биринчи бўлиб ҳиндларнинг T-Series канали эришгани ҳақида ҳам ёзгандик.

ЎҚИНГ: Энг машҳур блогерларнинг орқасида ким турибди?

Сайёранинг энг кўп обуначига эга влогери 2019 йили PewDiePie канали орқали 13 миллион доллар фойда кўриб, энг сердаромад ютуберлар рейтингида еттинчи ўринни эгаллаган. Феликс Кьельберг ўшанда, 2020 йили YouTube’ни тарк этишини айтганди, бироқ ундай бўлмади, балки аксинча – канали янада гуллаб-яшнади.

Куни кеча эса Феликс ўзининг рекордини янгилади – PewDiePie каналининг обуначилари 110 миллион нафардан ошди! Socialblade сервиси берган маълумотларга кўра, ҳозирда иккита канал ундан олдинда: T-Series (181 миллион) ҳамда Cocomelon — Nursery Rhymes (110 миллион). Лекин улар якка блогер томонидан юритилмайди ва бу борада Кьельберг рекордчи ҳисобланади.

ЎҚИНГ: «Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер

Аввалроқ мазкур влогер ўзининг PewDiePie каналида ўз обуначилари томонидан кўнгилли тарзда хайрия сифатида бериладиган пул маблағларидан – донатлардан воз кечган эди.

Блогернинг таъкидлашича, каналларни донатлар билан қўллаб-қувватлаш концепцияси унга ғалати туюлган; Феликс буни кўчада бегоналардан садақа олишга ўхшатган. Гарчи ўзи пул олишдан воз кечган бўлса-да, у бошқа влогерларни ҳам шундай қилишга чақирмайди.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома эълон қилганмиз. Шунингдек, бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, OK, ВКонтакте) олиш усули ҳақидаги хабаримиз билан ҳам танишишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)