Samsung ўзининг илк Ultra ноутбукини тақдим қилади!

Samsung ўзининг илк Ultra ноутбукини тақдим қилади!

Бир ойдан сўнг Samsung ўзининг 2023 йилдаги илк катта тақдимотини ўтказади ва унда Galaxy S23 сериясидаги смартфонлари тақдим қилади. Флагманлар тақдимотнинг ягона юлдузлари бўлишмайди – Жанубий Корея компанияси тез кунда янги авлод Galaxy Book ноутбукларини ҳам тақдим қилади.

The Tech Outlook сайти Galaxy Book 3 Pro, Galaxy Book 3 Pro 360 ва Galaxy Book 3 Ultra ноутбукларининг реклама суратларини улашди. Суратлардан уччала ноутбуклар ҳам сезиларли даражада ингичка ва металл дизайнга эга эканлигини кўришингиз мумкин.

Galaxy Book қатори учун янги бўлган "Ultra" модел Apple'нинг MacBook ноутбукида бўлгани каби трек панели остида экранни кўтариш учун тирқиш жойи бор. Ўз номидан маълумки, Galaxy Book 3 Ultra каттароқ экран, ҳамда, юқори даражадаги техник хусусиятларга эга бўлади. Миш-мишларга кўра, ноутбук 15.6 ёки 16 дюймли Super AMOLED экран билан бирга 13 авлод Intel Core i7/i9 процессорлар жиҳозланади.

Galaxy Book 3 Pro ва Pro 360 моделларига келадиган бўлсак, суратлардан улар бир нечта USB-C портлари ва microSD карта уясига эга бўлишини билиб олишимиз мумкин. Бунда Galaxy Book 3 Pro учта Type-C (катта эҳтимол билан Thunderbolt 4), иккинчиси эса 360 градусга букланувчан бўлганлиги учун иккита Type-C порти билан таъминланади. Galaxy Book 3 Pro 360, шунингдек, S Pen билан ишлайдиган сенсорли экранга ҳам эга.

Юқорида айтганимиздек, Samsung ўзининг Galaxy Book 3 ноутбуклар сериясини Galaxy S23 смартфонлари билан бирга феврал ойида, узунқулоқ хабарлар тўғри бўлса, келаси ойнинг биринчи санасида тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S24 Ultra камераси янада яхшиланган зум қилиш қобилиятига эга бўлиши мумкин