Бирйўла 13 та йўналишда рекордчи янги смартфонни биласизми?

  •   DiMaX
  •  2202
  •  03.04.2020 12:38

Бирйўла 13 та йўналишда рекордчи янги смартфонни биласизми?

OnePlus компанияси «флагманлар кушандалари» бўлмиш смартфонлари билан анча танилган. CES 2020 кўргазмасида у дунёда биринчи «яширин камера»ли Concept One телефонини намойиш қилган эди.

ЎҚИНГ: OnePlus 8 Pro биринчи расмий суратларда

Мазкур компания асосчиси ва бош директори Пит Лау (Pete Lau) ўзининг Twitter-аккаунтида қизиқ чиқиш қилган. Унинг ёзишича, ҳали тақдим қилинмаган OnePlus 8 Pro смартфони бирваракайига 13 хил турли рекордларни қайд этади.

Пит Лау мазкур твитини DisplayMate лабораториясининг постига изоҳ сифатида ёзган – лаборатория мутахассислари OnePlus 8 Pro экранига максимал балл қўйиб, уни энг зўр дисплейга эга смартфон, дея эътироф этишганди.

ЎҚИНГ: Хитойликлар аллақачон экрани барча Galaxy S20’лардан кучли смартфон тайёрлашди! (+«жонли» сурат)

Афсуски, OnePlus компанияси раҳбари тафсилотларга тўхталиб ўтирмаган – 13 та рекорднинг айнан қайси йўналишларга тегишли эканини ҳозирча фақат тахмин қилиш мумкин. Изоҳларда фанатлар мазкур флагманнинг аъло камера ва юксак самарадорликка ҳам эга бўлишига умид билдиришган.

Ҳозиргача тарқалган хабарларга кўра, OnePlus 8 Pro диагоналига 6,65 дюймлик экран билан таъминланган ва унда кадр алмашиш частотаси 120 герцга тенг. Смартфон айни дамдаги энг илғор Snapdragon 865 процессори базасида ишлайди. Унинг 4500 мА/соатлик аккумулятори эса 30 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади.

OnePlus 8 ҳамда OnePlus 8 Pro смартфонларининг расмий тақдимоти 14 апрелда бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Зўр имконият: OnePlus флагманини текинга қўлга киритинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.