Биткоин 1000 долларга арзонлашди, криптовалюталар нархи яна тушишда давом этмоқда!

  •   DiMaX
  •  593
  •  21.11.2018 10:17

Биткоин 1000 долларга арзонлашди, криптовалюталар нархи яна тушишда давом этмоқда!

Кейинги кунларда криптовалюталар бозорида яна кескин пастлаш сезилмоқда. Жумладан, биткоин нархи ўтган йилнинг октябридан бери илк бора 5000 АҚШ долларидан пастга тушди.

ЎҚИНГ: Google раҳбарининг ҳатто 11 яшар ўғли ҳам криптовалюта топяпти!

Умуман олганда, биткоин нархи шу ҳафтанинг бошидан бери минг долларга арзонлашди. Айни дамда унинг бир донаси 4500 доллар нархида савдога қўйилмоқда.

Шунингдек, бошқа криптовалюталарнинг котировкаларида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Улар бозорининг умумий капитализацияси 40 миллиард доллардан ошиққа тушиб кетган ва ҳозирда 140 миллиард долларга яқинлашиб қолган. Бу пастлашни Bitcoin Cash хардфорки атрофидаги ноаниқликлар билан боғлашмоқда. Бозор касодининг яна бир сабаби – инвесторлар ўзларининг криптовалютадаги активларини оммавий тарзда сотишга ўтишган.

eToro таҳлилчиси Мати Гринспен фикрича, биткоин нархи яқин келажакда ҳатто 3000 долларгача тушиши мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz – Ўзбекистонда криптовалютада савдо қилаётган илк интернет-дўкон!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!