Биткоин бир кунда нақ 2 минг долларга арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  445
  •  26.11.2020 18:37

Биткоин бир кунда нақ 2 минг долларга арзонлашди!

Кеча – 25 ноябрь куни биткоин курси 2017 йилдаги тарихий рекордга яқинлашган – 19 000 АҚШ долларигача чиққан эди. Лекин кутилмаганда бугун унинг курси кескин пасайиб кетди ва ҳозирга келиб 16 800 доллар бўлиб қолган.

ЎҚИНГ: Ёнғин, қарз ва қамоқ: қисматни қора қилган криптовалюта

Биткоин курсининг бундай қулаши сабаби номаълумлигича қолмоқда. Эҳтимол, криптовалютага қизиқиш пасая бошлагандир, инвесторлар шунинг учун виртуал пулларни мунтазам тарзда сотувга чиқаришаётгандир. Икки йил аввал ҳам биткоин нархида шунақа ҳолат кузатилган эди.

Биткоин курсининг кейинги кунлардаги ўзгариши қуйидаги графикда яққол кўрсатилган:

Умуман олганда, 2020 йил мобайнида биткоин нархи деярли тўрт бараварга ошган – баҳорда биттаси 5 минг долларга баҳоланган ушбу криптопул қиймати ноябрда 19 минг долларлик чегарадан ўтган. Бунга коронавирус туфайли бутун дунё карантинга тушиб қолгани ва иқтисодий таназзул ҳам сабабчи, дейишмоқда кузатувчилар. Мана, кузга келиб касалликнинг иккинчи тўлқини авж олиши билан криптовалюта курси ҳам ошяпти.

Шунингдек, PayPal криптовалюталар билан ҳам савдо қилишни йўлга қўяётгани ҳақидаги хабар уларнинг курси ошувига туртки берган. PayPal криптопулларни сотиб олиш, сақлаш ва сотишга рухсат берган, лекин бу ҳоирча фақат АҚШда ишлайди, кейинги йилдан бошқа мамлакатларда ҳам шундай имконият юзага келади.

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!