Биткоин курси 50 минг доллардан ошиб рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  354
  •  17.02.2021 17:01

Биткоин курси 50 минг доллардан ошиб рекорд ўрнатди

Яқиндагина Tesla компанияси сабабли биткоин нархи кўтарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ўтган кун давомида криптовалюта 5 фоизга, ой бошидан бери эса бир ярим баробарга қимматлашди, деб ёзади UZZOOM нашри.

Tesla томонидан 1,5 миллиард долларга биткоинлар сотиб олингани ҳақидаги янгиликлар фонида криптовалюта қиймати янги рекордларни ўрнатишда давом этмоқда.

Биткоин ўсиши фонида Visa криптовалюталарни сотиб олиш учун банклар билан интеграция қилинадиган ўз тизимининг чиқарилишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Биткоин нархини 5000 долларга оширган Илон Маск энди бошқа криптовалютани «космосга учирди»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!