Биткоин нархи салкам $48 000 га етди – бу рекордга Tesla сабабчи!

  •   DiMaX
  •  238
  •  10.02.2021 11:27

Биткоин нархи салкам $48 000 га етди – бу рекордга Tesla сабабчи!

Илон Маск яқинда ўзининг Twitter тармоғидаги битта чиқиши билан биткоин нархини яна 5000 долларга ошириб юборган эди. Дунёдаги энг бадавлат кишилардан бири бўлган ушбу тадбиркор ва ихтирочи мазкур криптовалюта борасида битта афсусини ҳам билдирган. Лекин кўп ўтмай...

ЎҚИНГ: Биткоин нархини 5000 долларга оширган Илон Маск энди бошқа криптовалютани «космосга учирди»

Куни кеча эса биткоин нархи яна рекорд даражага кўтарилган ва бунда айни шу миллиардерга тегишли Tesla компанияси сабабчи бўлган. Гап шундаки, мазкур автомобилсоз биткоин учун нақ бир ярим миллиард доллар миқдорида сармоя киритган. Бундан ташқари, у келажакда ўз электрокарларига криптовалюта билан тўлов қилиш имкониятини ҳам йўлга қўймоқчи эканлигини эълон қилган.

Ушбу баёнотдан сўнг битта биткоин виртуал тангасининг нархи 44 000 доллардан рекорд даражадаги – 47 899 долларгача кўтарилган. Кейинчалик у яна арзонлашган, аммо барибир аввалги қийматидан юқори баҳоланмоқда.

Дарвоқе, Tesla Model 3 автомобили 2020 йили энг кўп сотилган ўнта электромобил рейтингида биринчи ўринни олган. Лекин, агар иккинчи ўриндаги янги Хитой электрокарининг савдоси шу суръатда давом этса, 2021 йилнинг охирига бориб у ўзиб кетиши мумкин.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!