Биткоин нархини 5000 долларга оширган Илон Маск энди бошқа криптовалютани «космосга учирди»

  •   DiMaX
  •  596
  •  05.02.2021 14:34

Биткоин нархини 5000 долларга оширган Илон Маск энди бошқа криптовалютани «космосга учирди»

Дунёдаги энг бадавлат кишилардан бири, тадбиркор ва ихтирочи Илон Маск яқинда ўзининг Twitter тармоғидаги битта чиқиши билан биткоин нархини яна 5000 долларга ошириб юборган эди. Кейин эса ушбу криптовалюта борасида битта афсусини билдирган.

ЎҚИНГ: Маймунни чиплаштириб видеоўйин ўргатган Маск энди одамларни чиплаштириш муддатини айтди

Илон Маск энди ўзининг бир қатор твитлари билан бошқа бир – Dogecoin номли криптовалюта курсини ошириб юборди. Унинг бир қатор постлари бир қарашда мазмунсиз, лекин криптовалютанинг «космосга учиши»га (криптоинвесторлар ва майнерлар шунақа дейишади) сабаб бўлди.

Бизнесмен олдин шунчаки машҳур мем орқали танилган Doge лақабли кучук ҳақида ёзди (Dogecoin криптовалютаси айнан унинг номи билан аталган). Кейинги твитида эса Ой фонида учиб кетаётган ракета суратини улашди. Шундан сўнг «Қирол шер» мультфильмидаги лавҳа асосида тайёрланган, Симба ўрнига Doge’ни ўзи кўтариб турган суратни жойлади. Кейин эса бирйўла Dogecoin’ни «халқ криптовалютаси», деб эълон қилди.

Маскнинг ғалати твитлари фонида Dogecoin’нинг бозор қиймати тахминан эллик фоизга ошди. Умуман, охирги бир ҳафтада бу криптовалюта нақ 6,5 бараварга қимматлашди, бунга Reddit форумидаги бир нечта ҳамжамиятлар фойдаланувчилари ҳам ҳисса қўшган. Юзерлар оммавий тарзда Dogecoin сотиб олишга киришиб кетишган, натижада унинг нархи ҳам ошишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!