Биткоиннинг янги рекорди – у бир йилда 15 бараварга қимматлаб, нархи 60 минг доллардан ошди!

  •   DiMaX
  •  376
  •  15.03.2021 10:09

Биткоиннинг янги рекорди – у бир йилда 15 бараварга қимматлаб, нархи 60 минг доллардан ошди!

20221 йил 13 мартдаги савдо пайтида биткоиннинг нархи криптовалюта тарихида биринчи марта 60 минг доллардан ошди. Бу ҳақда Медуза хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla бир йиллик электрокар савдосидан кўра бир ойда биткоинда кўпроқ даромад олди!

Ўтган бир кун давомида биткоин 6 фоизга қимматлашди. Криптовалютанинг нархи бўйича аввалги рекорд 21 февралда қайд этилган эди – у пайтда битта биткоин 58 минг долларга тушди.

Тўлиқ бир йил олдин, 2020 йил 13 мартда биткоиннинг нархи маҳаллий минимал даражага етган эди – криптовалютанинг бирлиги тахминан 4 минг доллар (бир ой олдин бу курс деярли 10 минг) эди. Шундан сўнг биткоин нархи барқарор равишда ўсиб борди – март ойининг охирига келиб у аллақачон 6,8 мингга, 2020 йил ўрталарида – 9,2 мингга ва 2021 йил 1 январгача 29 мингга тенг эди.

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 23,4 минг долларга биткоин сотаётган шахслар ушланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!