Битта iPhone 13 Prо'ни йиғиш Apple'га қанчага тушади?

Битта iPhone 13 Prо'ни йиғиш Apple'га қанчага тушади?

TechInsights томонидан ўтказилган таҳлилга кўра, 256ГБ хотирага эга янги iPhone 13 Pro'нинг ишлаб чиқарилиш нархи 570 долларни ташкил қилади. Ўтган йилги iPhone 12 Pro'нинг бир донасини ишлаб чиқариш компанияга 548 долларга тушган эди.

Бундан кўриниб турибдики, нарх 4% га ошган. Малумот учун, 256ГБ iPhone 13 Pro ҳозирда 1099 доллар нархда сотилмоқда. Бу шуни англатадики, маркетинг ва етказиб бериш каби бошқа харажатларни ҳисобга олмаганда, смартфоннинг тан нархи унинг сотувдаги нархининг ярмини ташкил қилади.

Янги A15 Bionic чипсети ва дисплей смартфон тан нархининг ошишига асосий омил бўлган. Шунингдек, чипсетлар тақчиллигининг давом этаётгани ҳам компонентларининг нархини ошишига сабаб бўлмоқда.

Ҳисоботда 256ГБ хотирага эга Samsung Galaxy S21+ смартфонининг тан нархи 508 доллар этиб белгиланган. Samsung веб-сайтидаги эса қурилма 1050 доллар нархда сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Кечагина сотувга чиққан iPhone 13 Pro ҳамда Pro Max смартфонларининг дисплейидаги муҳим функция ишламаётганлиги айтилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!