Битта iPhone 14 Pro Max'ни ишлаб чиқариш Apple'га қанчага тушади?

Битта iPhone 14 Pro Max'ни ишлаб чиқариш Apple'га қанчага тушади?

Nikkei Asia энг сўнгги iPhone моделларининг таннархи 20% ошганини маълум қилди. Бу барча даврлар учун рекорд даражадаги ўсиш ҳисобланади. Айни вақтда битта iPhone 14 Pro Max моделини ишлаб чиқариш ҳаражати 501 долларни ташкил қилади. 

Ўтган йилги iPhone 13 Pro Max'ни ишлаб чиқариш учун компания 461 доллар сарфлаганини ҳисобга олсак, ишлаб чиқариш нархлари сезиларли даражада ошган. Бунга асосий сабаб қилиб A16 Bionic чипини кўрсатиш мумкин. Битта ушбу чипнинг нархи 110 долларни ташкил қилади. 

Nikkei сайтининг ёзишича, 2018 йилда Pro Max модель тақдим этилганда унинг таннархи 400-450 доллар атрофида бўлган эди. Бироқ шу кунгача смартфонларнинг ишлаб чиқариш нархи тобора ўсиб бормоқда. 

Янги iPhone 14 Pro Max моделига ўрнатилган А16 чипининг нархи iPhone 14 ва 14 Plus моделларидаги эски А15'никига қараганда 2.4 бараварга ошган.

Нархларнинг ошишининг яна бир сабаби - Sony'нинг янги CMOS сенсорига боғлиқ. Ҳажми 30% га катталашган сенсорнинг нархи ҳам ўз навбатида 50% қимматлашди. Ҳозирда ушбу хом ашёнинг нархи 15 долларга етди. Apple iPhone учун дисплейларни Samsung'дан сотиб олади. Бу келишув бир неча йиллардан бери давом этмоқда. 

iPhone 14 моделларини компонентлар билан таъминлайдиган АҚШ компаниялари умумий нархнинг учдан бирига эгалик қилади. Бу кўрсаткич 2021 йилгига қараганда бу йил 10% га ошган. iPhone'лар учун Apple'ни компонентлар билан таъминлайдиган энг катта иккичи таъминотчи Жанубий Кореяда ҳисобланади. 

Хитойнинг бу борада улуши тобора камайиб бормоқда. Купертинолик компания иложи борича Осиё бозорига қарамликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.  

ЎҚИНГ: Pixel 7 смартфонлари билан сизга ортиқча VPN дастурлари керак бўлмайди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!