Битта оператордан иккита хушхабар: 90% чегирма ва...

  •   DiMaX
  •  3917
  •  29.08.2020 16:22

Битта оператордан иккита хушхабар: 90% чегирма ва...

Ucell алоқа оператори яқинда Telegram орқали «Қўнғироққа буюртма бериш» хизматини жорий этган эди. Мазкур компания бугун ўз мижозларига яна иккита қулайлик яратаётганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ucell раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс

Булардан бири – таълимий интернет-ресурсларга нархланмайдиган кириш муддатининг узайтирилишидир. Ucell хабарига кўра, абонентлар қуйидаги сайтларга то 7 октябргача бепул киришлари мумкин:

  1. dtm.uz
  2. 5fan.dtm.uz
  3. onlinetest.dtm.uz
  4. nsfla.dtm.uz
  5. online.inha.uz
  6. xanakademiyasi.uz
  7. online-maktab.uz
  8. maktab.uzedu.uz
  9. talim.uzedu.uz
  10. utube.uz
  11. itschool.uz
  12. coronavirus.uz
  13. maktab.piima.uz
  14. ziyonet.uz
  15. tube.edu.uz
  16. dist.edu.uz
  17. mt.edu.uz
  18. pf.bimm.uz
  19. lib.bimm.uz
  20. mt.bimm.uz

 Мазкур ресурслардан бепул фойдаланиш шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали Ucell сайтига ўтинг.

ЎҚИНГ: 💥СИЗ КУТГАН МАЪЛУМОТ! Қайси операторнинг абонентлари энг кўп? (+инфографик видео)

Ucell бугун эълон қилган иккинчи хабар эса чиройли рақамлар ишқибозларига маъқул келади. Унга кўра, компания «Silver» ва «Bronze» тоифаларидаги рақамларга 90% чегирма эълон қилган.

Мазкур чегирма акция характерига эга бўлиб, 1 сентябрдан то 23 сентябргач амал қилади. Оператор бунда рақам танлашингиз осон бўлиши учун «Рақам танлаш» хизматидан фойдаланишни тавсия этган.

Чиройли рақамларни Ucell офисларида ҳам, дилерлик нуқталарида ҳам харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қачондан мобил телефон рақамингизни ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлигини биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!