Битта қувватда минг километр юрувчи водородмобил яратилди!

  •   DiMaX
  •  964
  •  26.03.2019 10:02

Битта қувватда минг километр юрувчи водородмобил яратилди!

Хитойнинг Wuhan Grove Hydrogen Automobile Co. компанияси водородда ишловчи ва бир қувватланишда 1000 км йўл боса олувчи электромобил прототипини тақдим қилди. Бу ҳақда «Автоцентр» нашри хабарига таяниб Kun.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Tesla Model 3 ҳимоясини бузган хакерларга электромобиль ҳадя этилди!

«Хитой саноати электромобил қурилиши тармоғини фаол ривожлантирмоқда. Бироқ батареяда ишловчи электромобиллар ортида кўпчилик бошқа истиқболли ишланма – водородда ишловчи электромобилни унутиб қўймоқда», деб ёзилган нашрда.

Бундай транспорт воситалари ичида водородни парчалаб, электр заряди ажратувчи ўзига хос электр станция мавжуд. Глобал экологик самарадорлик нуқтаи назаридан, бундай электромобиллар анъанавий аккумулятор батареяларига эга электромобиллардан яхшироқ ҳисобланади.

Таъкидланишича, водородмобилнинг прототипи 2020 йилда конвейерга қўйилиши режалаштирилган. 

Машинанинг ноодатий дизайнидан ташқари бош жиҳати бир қувватланишда 1000 км йўл боса олиши ҳисобланади.

 Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, машинанинг тўлиқ қувватланиши бир неча дақиқагина вақт олади. Бугунги кунда бир қувватланишда энг кўп йўл босиб ўта олувчи серияли водородомобил Honda Clarity ҳисобланиб, унинг юриш захираси 750 км.ни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: 2030 йилгача барча автомобиллар электромобилга алмаштирилади!