Битта уй нархида компьютер сотувга чиқди, оласизми?

  •   DiMaX
  •  2324
  •  11.12.2019 15:40

Битта уй нархида компьютер сотувга чиқди, оласизми?

Apple шу йилнинг 3 июнида янги авлод Mac Pro стационар компьютерини тақдим этган эди. Ташқи кўриниши сабабли ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳазилларга сабабчи бўлган ушбу қурилма энди савдога қўйилди.

ЎҚИНГ: Apple Mac Pro ростдан ҳам қирғич бўла оладими?

Mac Pro – юксак самарадорлик талаб этувчи профессионал вазифаларга мўлжалланган компьютердир. Масалан, видеоларни монтаж қилиш, 3D-графика ва махсус эффектлар билан ишлаш, дегандай... Шунга яраша, бу қурилманинг нархи ҳам осмонда, сифати ҳам!

Шу сабабли Mac Pro’ларни кўпчилигимизнинг уйимизда, офисларда, ҳаттоки ўйин клубларида турган энг кучли компьютерлар билан ҳам солиштириб бўлмайди. Унда бошқача, ўйинларга мослаштирилмаган видеокарта ва процессор ўрнатилган. Шунингдек, Apple бу компьютерларини оммавий ишлаб чиқариб сотмайди – харидор унинг сайтида ўзига мослаб териб буюртма қилади.

Масалан, йилига миллиард долларлаб даромад кўрадиган Disney каби компаниялар фильмлар устида ишлаш учун ўзи махсус компьютер териб ўтирмайди-да, нуфузли ишлаб чиқарувчининг тайёр таклифларини кўриб чиқади.

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Шундай қилиб, Apple расмий сайтида Mac Pro компьютерларини ҳозирча фақат АҚШдан туриб харид қилиш имкони мавжуд. Унинг энг паст кўрсаткичларга эга (шундаям анча-мунча кучли компьютер билан беллаша оладиган) конфигурациядаги бошланғич версияси 6 минг долларга тушади.

Энг юқори конфигурациядаги Mac Pro қандай бўлишига қизиқяпсизми? Унинг жамланмасига нақ 28 ядроли Intel Xeon W процессори, 1,5 терабайт (!) ҳажмли тезкор хотира, 4 терабайтлик SDD-хотира, иккита Radeon Vega II Duo видеокартаси киради. Бундай компьютернинг нархи эса салкам 53 минг долларга боради! Бу пулга Тошкентдан тайёр квартира сотиб олиш мумкин, тасаввур қиляпсизми!?

Mac Pro’нинг нафақат ўзи, балки қўшимча аксессуарлари ҳам шунақа қиммат. Масалан, корпус учун металл ғилдиракчалар 400 доллар туради.

Сиз бунақа қиммат нархда компьютер олмасангиз керак, шу боисдан Terashop.uz интернет-дўконимизда компьютер териб олишингиз ёки нархи 2 535 000 сўмдан бошланувчи ноутбуклардан бирортасини харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Мана, «Охирзамон компьютери» ҳам тайёр!