Битта вилоят ва 11 та туман ҳокимликларининг сайтларига хакерлар ҳужум қилди!

  •   DiMaX
  •  1119
  •  06.01.2021 12:50

Битта вилоят ва 11 та туман ҳокимликларининг сайтларига хакерлар ҳужум қилди!

Бугун – 2020 йилнинг 6 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва вилоятдаги бир қатор туман ва шаҳарлар расмий сайтлари хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига таяниб Kun.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: «Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

«Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 2021 йилнинг 6 январь куни вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари хакерлар ҳужумига учраганлигини маълум қилади», дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий сайтида хакерлар томонидан вилоят ҳокимига мурожаат ёзиб қолдирилган.

«АКТ бўлимига университетни отасининг пулига тугатган каттаконларнинг боласини эмас, соҳа бўйича ҳақиқий мутахассисларни ишга олинг. Биз бугун ҳокимият тизимига кириб бордик. Агар яхши мутахассисларни эътиборга олиб, уларга қимматли вақтингизни ажратмасангиз, бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади. Хавотир олманг, сизнинг ‘тупой’ АКТ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик», дейилади унда.

Вилоят ҳокимлиги сайтидан ташқари Шўрчи, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод, Олтинсой, Музработ, Денов, Узун, Ангор ва Қизириқ туманлари ҳокимликлари сайтлари ҳам хакерлар ҳужумига учраган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётгани ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!