Биз сотиб ололмайдиган 512 ГБ’ли Samsung Galaxy Note 9

  •   Saroy
  •  3135
  •  19.06.2018 12:42

Биз сотиб ололмайдиган 512 ГБ’ли Samsung Galaxy Note 9

Samsung Galaxy Note 9  флагман смартфони  512 ГБли ички хотирага эга бўлиши ҳақида аввал ёзилган эди.  Жанубий Кореянинг  йирик операторларининг бири  KT  ушбу маълумотни тасдиқлади.

Картинада  Note 9 эмас. Кўриниб турибдики, оператор шунчаки саҳифани маҳсулот билан  тўлдирмоқчи бўлган.

KT’нинг флагман дуконларида Samsung Galaxy Note 9’нинг бир йўла учта модификацияси пайдо бўлди. . Афсуски, на ҳақиқий тасвири, на тавсиф рўйхати берилган. Ҳозирча фақат SM-N960 модель рақами (охирида сотиладиган минтақани билдирадиган яна битта рақам ёки ҳарф қўшилган), смартфоннинг    64, 256 ва 512 гигабайтга эга ички хотираси маълум қилинди.

ЎҚИНГ: Samsung сир тутиб келаётган икки экранли буклама смартфоннинг суратлари пайдо бўлди

Нимагадир, компания  128 ГБ ли вариантни ўтказиб юборган, гарчи у Кореянинг ўзига хос  версияси бўлиши кутилаётган бўлса-да.  Миш-мишларга қараганда,  512 ГБ ли  Galaxy Note 9 чекланган бозорга мўлжалланган. Ҳозирча гап фақат Жанубий Корея ҳамда Хитой ҳақида бормоқда, бошқа мамлакатлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаяпти.

Жанубий Кореянинг ўзида  Galaxy Note 9’га буюртма қабул қилинаётганда Samsung компанияси томонидан симсиз зарядка ёки  DeX Pad док-станцияси совға қилиниши мумкин.

Samsung Galaxy Note 9 ташқи кўриниши билан ўзидан аввалги версияга ўхшаб кетади,   тавсифи бўйича Galaxy S9+ моделига ўхшаб кетадиган  диафрагмали қўш камераси бор, аккумулятори 4000 мАч сиғимига эга. Бармоқ излари сканери объект остига жойлашган. Ичида, қайси бозорга чиқарилишига қараб ёки Exynos 9810, ёки Snapdragon 845бўлади,  тезкор хотираси 6 ГБ ёки 8 ГБ (512 ГБ ли моделига ). Стилус S Pen ҳам жойида.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва S9+ савдосида муаммолар кузатилмоқда

Samsung Galaxy Note 9’нинг расмий тақдимоти Август бошларига режалаштирилган. Дарвоқе, ички хотираси сиғими бўйича рекордчи 1 ТБ билан Хитойнинг Smartisan Nut R1 смартфони саналади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.