Бизнесни бошлаш ва ривожлантириш буйича фойдали интернет хизматлари

Бизнесни бошлаш ва ривожлантириш буйича фойдали интернет хизматлари

Бирор фаолиятни бошлаш ва ривожлантиришга ёрдам берадиган, ҳаттоки кичик сармоя билан ёки “нол”дан бошламоқчи бўлганлар учун шундай “беминнат” интернет хизматлари мавжудки, бугунги кунга келиб улар ёрдамида интернет фойдаланувчилари яхшигина натижаларга эришмоқда. Биз эса бизнесингиз ва шахсий ривожланишингиз учун фойдали бўлган бир қанча интернет хизматлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Умуман олганда, интернетдаги хизматлар учта асосий тоифага бўлинади:

  1. Бозорни ўрганувчи хизматлар;
  2. Сайтлар, логотиплар, кўргазмалар яратиш бўйича хизматлар;
  3. Бизнесни ривожлантириш бўйича хизматлар;

Бозорни ўрганувчи хизмат турлари

 Think with Google

Ушбу хизмат ёрдамида сиз  тадбиркорлар учун қидирув сўровлари, интернет фойдаланувчиларининг харакатини, истеъмол талабини, бозорларни тахлил килишингиз ва тадкикотлар учун зарур бўлган турли хил статистикаларни топишингиз мумкин.

Картинки по запросу Think with Google

Yandex Wordstat

Бу ҳизмат Яндех қидирув тизимининг қўшимча хизмати ҳисобланади. Унда сиз турли хил мавзулар ва калит сузлар оркали, шунингдек, фойдаланувчи кизикиши буйича батафсил статистикани олишингиз мумкин бўлади.

Картинки по запросу Yandex Wordstat

Google Trends

Дунёдаги енг кўп кидирув сўровларни курсатадиган Google платформасидир. Бунда сиз аниқ микдори йўк, аммо талабнинг ортиб бораётганини кўришингиз мумкин бўлади. Google trends ёрдамида сиз айнан бир махсулот ёки хизмат учун талабнинг мавсумийлигини текшириш имконига ҳам эгасиз.

Картинки по запросу Google Trends

 

Статистика aудитории Facebook

Facebook’нинг ушбу хизмат тури бизга одамлар ҳакида батафсил маълумот олиш имконини беради: улар нимани ёктирадилар, оилавий аҳволи, қизикишлари ва нимани хоҳлаётганлари каби. Facebook статистикаси шунингдек, одамларнинг даромадини, оилавий шароитини, яшаш жойини, сотиб олишни хоҳлайдиган махсулотлари ҳақидаги  маълумотларни кўрсатади.

Картинки по запросу Статистика aудитории Facebook 2017

Сайтлар, логотиплар, турли кўргазмалар учун фойдали интернет хизматлари

Logaster

Товар ва хизмат турлари учун сайтлар, логотиплар яратиш учун онлайн платформа бўлиб, бунда сиздан мукаммал дизайнерлик ёки мукаммал компьютер технологияларини билишингиз талаб этилмайди. Логолар, сайтлар яратиш учун тайёр шаблонлар бор ва сиз булардан фойдалансангиз бўлади.

Canva

Ушбу хизматда ҳам тайёр шаблонлар ёрдамида турли график файллар яратасиз. Canva онлайн платформа бўлиб, содда интерфейсга эга. Шунингдек, ушбу дастур катта миқдордаги тайёр андозалар, пиктограммалар, тайёр шаблонлар ва шрифтлар кутубхонасига эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Креатив, ноодатий, замонавий график маҳсулотлар яратишингиз учун Canva энг яхши платформалардан биридир.

Картинки по запросу Canva

Tilda

Ушбу интернет хизмати ёрдамида сиз сайт яратасиз. Tilda’да шахсий веб-сайтингизни, интернет дўконингизни ёки оддий бир сахифали блогингизни яратиш имконига эгасиз. Бунинг учун сайтда 450 дан ортик блоклар, шаблонлар бор ва айни пайтда шахсий дизайнли сайт яратиш учун функциялари ҳам  мавжуд.

Картинки по запросу Tilda

Интернет реклама ва реклама хизматлари

Ads Manager

Ушбу хизмат Facebook’даги реклама менежери бўлиб, рекламангизни Facebook ва Instagram’га жойлаштириш имконини беради. Рекламани яратишда сиз ёш, жинс, кизикишлар, яшаш жойинг ва бошка малумотларга кўра танлашингиз мумкун. Яратилган рекламалар Facebook ва Instagram’нинг лентасида фойдаланувчиларга кўрсатиб турилади. Ўйлаймизки, юртимизда Facebook ва Instagram фойдаланувчилари кўп, ваҳоланки, улар бундай рекламаларга дуч келишган.

Qoovee

Улгуржи савдо ва бизнес хизматлари учун онлайн савдо майдончасидир. Бу ерда улгуржи савдо ва 50 дан ортик мамлакатнинг юз минглаб ширкати ва тадбиркорлари учун хизматларни таклиф килинади.

Qoovee’нинг ўзига ҳос томони товар ва хизматларни етказиб  берувчилари, мижозлар ва хамкорларни топиш учун содда тизимлигидир. Сайт ёрдамида сотувчи ва харидорлар битим тузишлари мумкин. Бунда шартномалар расмий тарзда химояланган бўлади.

Картинки по запросу Qoovee

Yandex Direct

Яндекс кидирув тизимида рекламангизни жойлаш имконини берадиган хизмат ҳисобланади. Yandex Direct товар ва хизматларингизни калит сўзлар, географик жойлашув ва бошқа параметрларга боғлиқ ҳолда  реклама қилиб беради.

Похожее изображение

YouTube реклама

Дунёнинг енг оммабоп видео хостингида рекламангизни жойлаштириш сизга катта фойда олиб келиши аниқ! Сиз Youtube’да рекламаларни жойлаштиришингиз ва видеоларингизни бутун дунёдаги одамларга курсатишингиз ёки шаҳрингиздаги одамларга курсатишингиз мумкун. Сиз шахсий аудиториянгизни яратишингиз ва Youtube реклама хизмати ёрдамида реклама бошлашингиз мумкун. Бунда сиз фақат кўришлар сонига пул тўлайсиз.

Похожее изображение

Google Ads

Дунёнинг энг катта қидирув тизимида товар ва хизматингизни реклама қилиш имконини берадиган дастур. Google Ads товар ва хизматларингизни калит сўзлар, географик жойлашув ва бошқа параметрларга боҳлиқ ҳолда реклама қилиб беради.

Картинки по запросу Google Ads

Google Ads’да сиз реклама бюджетингизни ўзингиз белгилаб оласиз.

Агар сиз ушбу хизматлардан унимли фойдалана олсангиз бизнесингиз ва иш фаолиятингиз янада тез ривожланади.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай пул топса бўлади?

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!