Black Shark 2 Pro тақдим этилди – AnTuTu’нинг янги қироли! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1044
  •  31.07.2019 18:14

Black Shark 2 Pro тақдим этилди – AnTuTu’нинг янги қироли! (+видео)

Xiaomi компанияси, ўзи ваъда қилганидек, 30 июль куни ўйинбоп Black Shark 2 Pro смартфонини намойиш этди. Мазкур қурилма Qualcomm яқинда тақдим этган энг кучли Snapdragon 855 Plus процессорига асосланган.

ЎҚИНГ: MediaTek аллақачон Snapdragon 855 Plus рақиби – Helio G90 флагманини тайёрламоқда!

Black Shark 2 Pro моделининг тезкор хотираси LPDDR4X турига мансуб бўлиб, 12 гигабайтлик ҳажмга эга. Смартфон доимий хотираси 128 ҳамда 256 гигабайтлик вариантларда, тегишлича 435 ва 508 долларлик нархда сотувга чиқади. Харидорлар одатдаги кумушранг ва қорадан ташқари, яна мовий, сиёҳранг ва апельсин рангли корпусларда ҳам таклиф этилади.

Мазкур геймерофон янгиланган турдаги суюқликли совитиш тизими қўлланган. Унинг ёрдамида Snapdragon 855 Plus узоқ муддат мобайнида максимал частотада ишлай олади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, AnTuTu имтиҳонида бу модел 500 000 баллдан ошиқ натижа кўрсатган – буниси энди рекорд!

Black Shark 2 Pro диагоналига 6,39 дюймлик AMOLED экран билан жиҳозланган, унинг тасвир аниқлиги эса 2340 х 1080 пикселни ташкил этади. Дисплей тегинишларга 34,7 миллисония тезликда жавоб беради, тағин экранга турлича куч билан босишда ҳар хил таъсирланувчи Magic Press 2.0 технологияси жорий этилган. Булардан ташқари, экраннинг милтиллашини бартараф этувчи DC Dimming 2.0 технологиясини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли.

Ўйинбоп смартфоннинг бош камерасига 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчигидан ташқари 13 мегапикселлик қўшимча модул ҳам ўрнатилган. Селфилар учун эса 20 мегапикселлик камера ажратилган.

Black Shark 2 Pro аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик бўлиб, 27 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олади. Яна бир урф бўлган технология – дактилоскопик датчикни ҳам экранга интеграция қилишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда ҳамёнбоп смартфонини яна 30 долларга арзонлаштирди!

Мана, «Хитойча Apple»нинг ўзи Black Shark 2 Pro геймерофонига бағишлаб тайёрлаган расмий видеолавҳани кўрамиз:

Xiaomi мазкур флагманини Хитойнинг ўзида 2 августдан сота бошлайди. Унинг хорижий бозорга чиқарилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо компаниянинг турли русумлардаги телефонларини 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 7 Pro – кечагина тақдим этилган бақувват процессорли илк смартфонни августдаёқ кўрамиз!