Black Shark 2 тақдимот санасини Xiaomi расман тасдиқлади! (+«жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  1085
  •  18.10.2018 18:31

Black Shark 2 тақдимот санасини Xiaomi расман тасдиқлади! (+«жонли» суратлар)

Куни кеча «хитойча Apple»нинг иккинчи авлод геймерофонининг 23 октябрда тақдим этилиши ҳақида хабар тарқалганди. Бугун – 18 октябрь куни Xiaomi буни расман тасдиқловчи тизерини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 2 тақдимот куни маълум, аммо у аллақачон Geekbench’да мухлисларни хафа қилди

Xiaomi компанияси бугун эълон қилган постерда Black Shark логотипи, унга тегишли хитойча ёзувлар ҳамда инглизчада «5 кун қолди» ёзуви туширилган.

Бундан ташқари, интернетга Black Shark 2 смартфонининг янги «жонли» расмлари ҳам чиқди:

Айтиш керакки, Xiaomi геймерларга мўлжалланган Black Shark 2 модели тақдимотидан икки кун ўтиб, рекорд даражадаги инновацияларга эга Mi Mix 3 флагманини ва Mi Note 4 (яна бир номи – Xiaomi LEX) фаблетини тақдим этади.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!