Black Shark 5 смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Black Shark 5 смартфонига оид илк маълумотлар сиздирилди

Xiaomi бу йили Black Shark 5 сериясини тақдим этади. Weibo инсайдери Black Shark 5 смартфонига оид илк маълумотлар билан бўлишди. 

Маълумотларга кўра, қурилма Snapdragon 888+ чипи, 144Hz янгиланиш ва 720Hz сенсорли намуна олиш частотасида ишловчи AMOLED дисплей ҳамда 120 ваттда қувват олувчи 4,600 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Ушбу техник жиҳатлар ўтган йилнинг сўннги чорагида тақдим қилинган Black Shark 4S Pro смартфонининг техник кўрсаткичлари билан деярли бир хил. 

Сериядаги Black Shark 5 Pro эса Snapdragon 8 Gen1 чипи, 144Hz янгиланиш частотасида ишловчи QHD+ резолюциядаги дисплей ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиши айтилмоқда. 

Black Shark 4 жуфтлиги ўтган йилнинг март ойида тақдим этилган эди. Катта эҳтимол билан янги серия ҳам шу йилнинг март ойида тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Ғилоф асосида Redmi K50 Pro'нинг рендерлари яратилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!