Black Shark дегани – фақат смартфон эмас: Xiaomi геймерлар учун махсус повербанк чиқарди!

  •   DiMaX
  •  899
  •  31.08.2019 11:44

Black Shark дегани – фақат смартфон эмас: Xiaomi геймерлар учун махсус повербанк чиқарди!

«Хитойча Apple» геймерлар учун Black Shark бренди остида махсус смартфонлар чиқариб келаётганидан хабарингиз бор. Жумладан, уларнинг сўнггиси – Snapdragon 855 Plus базасидаги Black Shark 2 Pro ўйинбоп смартфони AnTuTu’да 500 000 дан ошиқ натижа кўрсатиши тақдимотда алоҳида таъкидланган, лекин...

ЎҚИНГ: Xiaomi барчани лақиллатган экан – иккита янги флагмани бенчмаркда «қовун туширди»!

Xiaomi ушбу бренд маҳсулотларини кенгайтиришга қарор қилди: унинг геймерофонлари учун махсус геймпаддан ташқари, энди махсус ташқи аккумулятор ҳам қўллаш имкони туғилди.

Янги намойиш қилинган Black Shark повербанки 10000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, қурилмаларни 18 ваттлик қувват билан зарядлашга қодир. Унинг корпусида иккита стандарт USB ҳамда битта замонавий USB Type-C порти мавжуд.

Таъкидланишича, ушбу повербанк Xiaomi Black Shark 2 Pro флагманини 30 дақиқада 43 фоизгача қувватлай олади.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Девайснинг устки томонида унинг қуввати ҳолатини кўрсатувчи LED-индикатор жойлашган.

Ушбу ташқи аккумулятор чиндан ҳам геймерларга мосланган: унинг ичида қизиб кетишдан ҳамда қисқа туташувдан ҳимояловчи воситалар ҳам ўрнатилган. Унинг нархи 17 АҚШ долларига тенг, аммо савдога чиқарилиш вақти ҳозирча айтилмаган. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 195 000 сўмдан бошланувчи турли повербанкларни сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: ноутбукни очмасдан батареясини текшириш усуллари