BlackBerry Android платформасида смартфон ишлаб чиқарди

BlackBerry Android платформасида смартфон ишлаб чиқарди

Канада компанияси ишлаб чиқарган смартфонни таҳлилчилар, бундан олдинги ОС BB10 русуми шуҳрат топмаганидан кейин харидор диққатини тортиш учун навбатдаги уриниш, дея баҳоламоқдалар.

Смартфонда хавфсизлик тизими бошқа Android платформасидаги қурилмаларга нисбатан кучлироқ. Қурилма дастури ҳар ойда Googleдан янгиланиб туради. Смартфон жойлашган ҳудудни бирор илова аниқламоқчи бўлса, DTEK технологияси телефон эгасига хабар беради.

Янги моделда BBM ёки Hub мессенжери бўлади. Экран сиғими 2560×1440, диагонали 5,4 дюйм. 8 мегапикселли камерага эга. Тезкор хотираси 3 Гб. Аккумулятор сиғими 3410 мА·соат. Qualcomm Snapdragon 808 процессори ўрнатилган. Янги смартфон келгуси ҳафтадан 700 доллар нархда савдога чиқиши кутилмоқда.

Барак Обама сайловолди кампаниясида BlackBerryдан фойдалангач, қурилма сиёсатчиларга хос телефон сифатида танилган эди.

Таъкидлаш керакки, BlackBerry охирги икки йилда анча-мунча янги смартфон ишлаб чиқарди, аммо савдоси сустлигича қолаверди. Компания бошлиғи Жон Чен иш шу зайлда кетса, яқин йилларда смартфон бизнесини йиғиштиришини билдириб ўтган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!