BlackBerry Key2’нинг устун жиҳатлари ошкор бўлди, нархи ҳам

  •   Saroy
  •  2161
  •  07.06.2018 12:49

BlackBerry Key2’нинг устун жиҳатлари ошкор бўлди, нархи ҳам

BlackBerry Key2’нинг тақдимоти арафасида инсайдерлардан бири янги қурилманинг тўлиқ тавсифи ҳамда нархи ҳақида батафсил ахборот берди.

Смартфон 4.5-дюймли IPS-дисплей билан жиҳозланади, унинг формати 1620×1080 пикселли ва нисбати 3:2 бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, қурилманинг олд томонига бармоқ излари сканери билан бирга QWERTY-клавиатураси жойлашади. Гаджетнинг ишлашини Snapdragon 660 процессори ва 6 ГБ ОЗУ таъминлайди. Шунингдек, девайс 64 ГБ ёки 128 ГБ (конфигурациясига қараб) хотира билан ҳам таъминланади. Агар бу ҳам камлик қилса, уни 256 ГБ’гача бўлган  microSD хотира картаси билан ҳам кенгайтириш мумкин.

ЎҚИНГ: Афсонавий бренд иккинчи авлод QWERTY-смартфонининг намойиш кунини айтди

Қурилма батареяси сиғими 3500 мАч, яна  QC 3.0 тез қувватлантирадиган технологияси билан. Қўш камераси 12 Мп (асосий  модуль с f/1.8, иккинчи даражалиси формати — f/2.6), олд камераси 8 Мп ва Android 8.1 Oreo.

Смартфон бугун - 7 июнда  Нью-Йорк шаҳрида намойиш этилмоқда. Бошқа минтақаларда қачон пайдо  бўлиши айтилмаяпти, бироқ нархи маълум – 650 доллар.

ЎҚИНГ: Афсонанинг қайтиши: BlackBerry Motion расман тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!