BlackBerry Priv смартфони 21 мегапиксел камера билан таъминланади

BlackBerry Priv смартфони 21 мегапиксел камера билан таъминланади

Интернет тармоғида BlackBerry компаниясининг Android операцион системаси асосида ишлайдиган илк смартфони – Priv тўғрисида янги маълумотлар тарқалди.

Хабарларга кўра, смартфон слайдли корпусга эга бўлиб, сенсорли дисплейи остида тортиб чиқариладиган тўрт қаторли QWERTY клавиатураси жойлаштирилади. BlackBerry Priv смартфони 64 разрядли 8 ядрога эга Qualcomm Snapdragon 808 процессори ва Adreno 418 график тезлаткичи (видеокарта) билан таъминланади. Оператив хотирасининг ҳажми эса 3 Гбайтни ташкил этади.

Аввалроқ эса янги маҳсулот Schneider-Kreuznach оптикали 18 мегапикселли камера ва иккита ёруғлик диодли чақноқ (вспышка) билан таъминланиши хабар қилинган эди. Агарда мазкур маълумотлар ўз тасдиғини топса, смартфонда 21 мегапикселли Sony IMX230 модули қўлланилиши эҳтимоли юқори. Натижада смартфон эгалари ундан динамик саҳналар – спорт мусобақалари ва табиат қўйнида юқори сифатга эга тасвирларни олиш имконини қўлга киритишади. Видеога олиш чоғида суратга олиш тезлиги сониясига 24 кадрни ташкил этади. Шунингдек, 4К форматдаги тасвирларни олиш имкони ҳам мавжуд бўлиб, сониясига 120тагача кадр хотирага муҳрланади.

BlackBerry Priv`нинг расмий намойиши Янги йил арафасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!