Blade — серверлар ва blade тизим

Blade — серверлар ва blade тизим

Бугунги кунга келиб, ахборот ҳажмининг кескин ортиб бориши ва талаб қилинаётган вазифалар турининг кўплиги ҳисоблаш техникасига бўлган талабнинг ҳам ортишига олиб келди. Ҳисоблаш техникаси ҳаётимизнинг турли соҳаларида(илмий масалалар, математик моделлаш, маълумотлар базаси, Интернет сервер, хостинг, сервер приложение ва бошқалар) кенг қўлланилмоқда. Булар албатта – серверлардир.

Серверларнинг тури кундан кунга кўпайиб бормоқда ва унга мўлжалланган эҳтиёт қисмларнинг ҳам сони ошиб бормоқда. Агар сизнинг компаниянгиз узоқ йиллар давомида узилишсиз ишлашини истасангиз ўз навбатида серверларнинг энг яхшисини ва замонавийсини танлаганингиз маъқул. Бу албатта катта маблағ талаб қилади. (пулингиз етадими?).

Blade – лезвия дегани. Бу ХХI асрнинг серверларидир. Blade’нинг биринчи нусхаси 2001-йилда ишлаб чиқарилган. Ушбу серверлар HP, IBM, Fujitsu ва бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилади. Агар сизда HP фирмасининг шассиси бўлса сиз IBM фирмасининг blade-серверидан фойдалана олмайсиз.

Blade’лар кўп процессорли серверларни ўрнига юқори ишлаб чиқарувчанлиги мавжуд ягона процессорлардан фойдаланади. 2 ядроли 4 ядроли 8 ядроли ва ҳоказо. Бу эса серверда бошқаришни соддалаштиради. Blade’лар кластер серверларга қараганда кам жой эгаллайди, энергияни иқтисод қилади ва анча арзон тушади.

Blade сервер blade тизим таркибига киради. Ўз навбатида bleyd тизим қуйидагилардан таркиб топган:

1.Blade – сервер – бу блок питаниясиз, пассив радиаторли ва PCI разёмсиз оддий сервер, “кераксиз компонентлар” чиқариб ташланган.
2. Корпус ва пассив Backplane (ўрнатилган қурилма коммутацияси учун хизмат қилади).
3. Электр манба ва совутиш тизими (вентилятор, блок питания)
4. Ташқи коммутация қурилмалари (Ethernet, FC ва бошқалар).

blade1

Blade-server HP Proliant BL495c G5
Blade серверни юқоридаги вертикал кўринишдаги HPProliantBL495cG5 мисолида кўрсак бўлади. Ушбу сервер виртуал серверлар инфратузилмаси учун кенг қўлланилади. 4 ядроли 2.7 GGs частотага эга марказий процессор билан таъминланган. Оператив хотира 4 Gb ни ташкил қилади. Кеш – хотира 2 – даражада 512 Mb, 3-даражада 6 Mbни ташкил этади.
blade_1
blade_2
Blade-shassi NR BladeSystem s7000 Enclosure 

Blade – шасси 16 та 2 процессорли ёки 8 та 4 процессорли Bleyd-серверни ўзига сиғдира олади. Шассида барча компонентлар мавжуд. Юқоридаги расмда NR BladeSystem s7000 Enclosure bleyd-шассиси келтирилган. Ушбу тизим 8 та коммутацион модулдан ташкил топган. Blade тизимни бошқариш панели Onboard Администратор барча компонентлар ҳолати хақида тўлиқ маълумот бериб боради.

Blade-серверларидан бири ишдан чиқиб қолса уни алмаштириш тизим администраторига ҳеч қандай ноқулайликлар келтирмайди. Янги blade-серверга ОТ ни локал тармоқдан, админ ўзининг машинасидан ўрната олади. Ушбу шассида барча компонентлар дубликацияга эгалиги унинг ишчи ҳолатини йиллар давомида сақлаб қолишига кафолат беради.

Blade-серверларнинг афзалликларини қуйидагича келтириш мумкин.

1.Електр манба таъминоти ва совутиш тизими ишончлилигининг юқорилиги ва арзонлиги;
2. коммутация кабелларининг сони камлиги;
3. тизимни бошқаришнинг қулайлиги;
4. егаллаб турадиган жой ҳажмининг кичиклиги;
5. енергия истеъмоли ва иссиқлиқ ажралишининг камлиги;
6. қўлланиш масштабининг эркин кенгайтирилиши.

Blade сервер ва bleyd тизим ҳақида қисқача маълумотлар шулардан иборат эди. Кейинги мақолаларимизда компонентларга тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз ҳозирча хайр))).

Манба: ITportal.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!