Blizzard студияси Pokemon Go услубида Warcraft ўйинини тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  275
  •  24.11.2018 15:32

Blizzard студияси Pokemon Go услубида Warcraft ўйинини тайёрламоқда

Kotaku нашри берган маълумотларга қараганда, Blizzard студияси Warcraft асосида янгича мобил ўйинни тайёрламоқда. Унга худди Pokemon GO’даги сингари механика татбиқ этилади.

ЎҚИНГ: Афсонанинг қайтиши: бепул Pokemon Quest ўйини дунёни забт этишга тайёр! (+видео)

Янги ўйин ҳақида тафсилотлар ҳозирча унчалик кўп эмас – унинг Warcraft қисмларидан бири бўлиши айтилаётир. Аммо мазкур лойиҳа Pokemon GO’дан кўра кенгроқ кўламли бўлиши керак. Масалан, унда битта геймер иштирокидаги ўйин учун янги унсурлар қўшилади.

Хабарга кўра, Blizzard катта дизайнери, World of Warcraft устида ишловчи Кори Стоктон айнан Pokemon GO ўйинининг ашаддий ишқибозидир. Худди шунга ўхшаш, аммо янада мураккаброқ ва жиддийроқ лойиҳа яратиш фикри ҳам биринчи бўлиб унинг хаёлига келган.

ЎҚИНГ: Assassin’s Creed: Rebellion ўйини Android ва iOS учун бепул тақдим этилди! (+видео)