Блогер Apple устидан кулиб, механик клавиатурали MacBook Pro яратди (+видео)

  •   DiMaX
  •  997
  •  05.05.2021 18:07

Блогер Apple устидан кулиб, механик клавиатурали MacBook Pro яратди (+видео)

Кейинги йилларда Apple ўз ноутбукларнида клавиатура турини ўзгартириб келаётганини компания мухлислари пайқашган бўлса керак. Турли моделлардаги MacBook’ларда «қайчили» механизмдан «капалак» механизмига ўтилган, кейин яна анъанавий усулга қайтилган...

ЎҚИНГ: MacBook Air 2020 чиқди: янгиланган клавиатура ва процессорлар, камида 256 ГБ SSD!

YouTube тармоғидаги Squashy Boy номли канал муаллифи Жон Ли купертинолик корпорация муҳандисларининг бу каби «тажриба»ларига ҳазил тариқасида MacBook Pro’га механик клавиатура маҳкамлади. Ўзининг «янги маҳсулот»ини у ўйлаб топилган «Appleе» компаниясининг «MechBook» номли девайси сифатида намойиш этиб, тақдимот пародиясини ҳам эълон қилди. Унда ҳатто Тим Кук акс этган лавҳалардан ҳам фойдаланган.

Келинг, яхшиси буни ўзингиз томоша қилинг:

Тўрт кунлик уринишлар натижаси ўлароқ «яратилган» ноутбук – MechBook ёпилмаслиги сабабли амалда бефойда бўлиб чиққан. Лекин бу видеоси билан блогер Apple муҳандисларига янги маҳсулот яратишда ижодий ёндашиш кераклигини таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Сайёҳ Хитой жин кўчаларидаги бозорда ўзи учун iPhone 6s йиғди (+видео)